Афғонистондаги АҚШ ҳарбий базасининг 8 нафар қўриқчиси номаълум кишилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Яна 2 киши яраланди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса мамлакат шарқидаги Парвон вилоятида 20 июнь, сешанбага ўтар кечаси рўй берди.
Афғонистон фуқаролари бўлган қўриқчилар автомобилда Баграм авиабазасига йўл олганида пистирмага дуч келди. Номаълум кишилар уларга ўқ узиб, воқеа жойидан яширинди.
Мамлакатдаги террорчи гуруҳлардан ҳеч бири мазкур ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)