Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтидаги Яс оролида жойлашган машҳур Ferrari World Abu Dhabi автомобиль боғи Ийд Ал Фитр — Рамазон ҳайити нишонландиган кунлар давомида ташрифчилар учун ўз эшикларини ёпмайди, деб ёзади UAE Inside.
Боғ 25 июнь куни эрталаб 11 да очилиб, 26 июнь куни 22:00 гача ишлашда давом этади. «Ferrari олами» ҳудудида бепул сайр қилиш мумкин бўлади, алоҳида аттракционлар ва оилавий пакетлар нархи эса 30 дан 175 дирҳамгачани ташкил этади.
Акция давомида боғ ташрифчиларини мусиқий дастурлар кутмоқда. Артистлар ва мусиқачилар хилма-хил ўйинлар, танловлар ва интерактив шоуларни ўтказади.
Изоҳ (0)