NASA олимлари Aqua Satellite сунъий йўлдоши томонидан Moderate Resolution Imaging Spectroradiometer спектографи ёрдамида туширилган янги космик суратларни юборди, унда Қора денгиз сувларининг ранги ўзгаргани қайд этилган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Суратларда одатда тўқ кўк рангда бўладиган сув орасида мовий қисмлар устунлик қилаётганини кўриш мумкин, дейилади хабарда.
Олимлар таъкидлашича, дунёдаги энг тўқ рангли денгиз бўлган Қора денгиз ўз рангини ўзгартирган. Баъзи жойларда тўқ кўк ранг ўрнига, мутахассислар мовий рангни кўрди — бундай оч рангли доғлар энг қуюқ тарзда Руминия, Болгария ва Украина қирғоқларида учрайди.
Олимлар фикрига кўра, бу Қора денгизга фитопланктон — бир ҳужайрали кокколитофорид планктон сувўтларини олиб келган кучли денгиз оқими билан боғлиқ. Айнан шу микроорганизмлар сув рангининг ўзгаришига сабабчи бўлган.
Изоҳ (0)