Шавкат Мирзиёев имзолаган «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарор билан Ўзбекистонда Бош прокуратура қошида ташкил этилган мажбурий ижро бюроси ҳамда бюрони ривожлантириш жамғармаси ушбу муассасалар ходимларининг маошлари белгилаб берилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ҳужжатда айтилишича, лавозим окладининг миқдори тариф сеткаси бўйича аниқланади. Бундан ташқари, қуйидаги миқдорда ойлик устама тўловлари тақдим этилади:
- тоифа мансабларига эга ишчиларнинг лавозим окладига 50 фоиз, қолган ишчиларга 100 фоиз устама, техник ва хизмат кўрсатувчи персонал бундан мустасно;
- 40 фоизлик устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
- тоифа мансаблари учун 20–50 фоиз устама;
- меҳнат йиллари учун 5–40 фоиз устама (тоифа мансабига эгалар учун);
- махсус категориялар учун 10, 20 ва 30 фоизлик устамалар
- бошқарув ва ишлаб чиқариш персоналига меҳнат йиллари учун устама.
Рағбатлантирувчи тўловлар:
- йилига 200 фоизгача бўлган мукофот пуллари (фаолият натижаларини индивидуал баҳолаш натижаларида 70–80 балл тўпланган тақдирда 50 фоиз; 80–90 балл учун — 100 фоиз , 90–100 балл учун — 200 фоиз);
- байрам ва юбилей саналар муносабати билан, узоқ муддатли ҳалол хизмат учун, пенсияга чиқишда 15 фоизлик мукофот пуллари;
- 15 фоизлик персонал устама пуллари;
- ҳар ойлик озиқ-овқат пуллари — энг кам ойлик иш ҳақининг 1–2 баробари;
- ҳар ойлик транспорт харажатлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1–2 баробари (хизмат транспорти бўлмаган тақдирда, туман ва шаҳар бўлимларида);
- йилиги бир оклад миқдорида моддий ёрдам пули;
- бахтсиз воқеаларга учраган ёки хизмат вазифасини бажаришда ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига моддий ёрдам пули.
Изоҳ (0)