Андижон вилояти Қўрғонтепа шаҳрида 18 июнь куни Деҳқон бозори олдида қаровсиз қолдирилган Labo’нинг салонидан 20 миллион сўм пул ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ «Дарё»га маълум қилди.
Қўрғонтепа туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида мазкур ўғрилик жинояти Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи беш йигит томонидан амалга оширилгани аниқланган ва улар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИБ ахборотида.
Изоҳ (0)