Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 17 июнь куни соат тахминан 12:00 ларда Дилшод Раҳимович Тошмуҳамедов исмли шахс ўз хонадонида вояга етмаган қизнинг ожизлигидан фойдаланиб ўз жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми («жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий равишда қондириш, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошмуҳамедовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари доирасида унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)