Мали пойтахти Бамако яқинидаги сайёҳлик мажмуасига ҳужум қилган тўрт жангари махсус операциялар чоғида хавфсизлик хизматлари томонидан йўқ қилинди. Бу ҳақда AFP хавфсизлик ва фуқаролар мудофааси вазирлигига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Бизда икки нафар ўлдирилган жангариларнинг жасадлари бор, яна икки жасадни ҳарбийларимиз қидирмоқда», — деди хавфсизлик ва фуқаролар мудофааси вазири Салиф Траоре.
Унинг сўзларига кўра, махсус операциялар натижасида жами 36 асир озод қилинган, уларнинг 16 нафари француз, қолганлари малиликлар.
18 июнь, якшанба куни эрталаб қуролли гуруҳ Бамако аэропорти яқинидаги Дугуракоро қишлоғида жойлашган Кангаба лагери деб номланувчи сайёҳлик мажмуасига ҳужум қилган эди.
Изоҳ (0)