Эрон ислом инқилоби посбонлари копуси Суриядаги террорчилар базасига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Tasnim агентлигига кўра, ўрта масофадаги баллистик ракеталар ёрдамидаги зарба Сурия шарқидаги базаларга «Теҳронга ҳужумга жавобан» амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон пойтахтида 7 июнь куни амалга оширилган терактлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 43 киши яраланди. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)