АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция Америка ҳарбий самолёти Раққадан ғарбда Сурия қирувчисини уриб туширганини тасдиқлади, деб ёзади «Газета.ru» АҚШ марказий қўмондонлигига таяниб.
ABC News телеканали ўз Twitter’ида АҚШ марказий қўмондонлигининг ҳодиса бўйича баёнотини эълон қилди.
Унда айтилишича, Сурия армиясининг Су-22 қирувчиси «коалициянинг ерда жанг қилаётган шерикларини ҳимоя қилиш мақсадида» уриб туширилган.
«Ерда жанг қилаётган шериклар» деганда Раққадан ғарбдаги Табках шаҳри ёнида террорчилар билан жанг қилган «Сурия демократик кучлари» аскарлари кўзда тутилган.
Коалиция маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан 18:43 (Тошкент вақти билан 20:43)да Сурия самолёти Сурия мухолифати аскарлари устига бомбалар ташлашни бошлаган, натижада эса АҚШ шерикларининг хавфсизлигини таъминлаш доирасида Американинг F/A-18E Super Hornet самолёти томонидан уриб туширилган.
Изоҳ (0)