Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги Хуанхуа шаҳрида жойлашган фабрикада юзага келган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ёнғин 18 июнь, якшанба куни кечки пайт, фабрикада 7 киши қолган пайт рўй берди. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 4 киши касалхонада оламдан ўтди.
Маҳаллий расмийларга кўра, фабрика апрель ойидаёқ экологик стандартлар талабларига жавоб бермагани учун ўз ишини тўхтатиши лозим эди. Бироқ тақиққа қарамай, фаолияти тўхтатилмаган.
Полиция текширувни бошлади, фабрика эгаси қўлга олинди.
Изоҳ (0)