Баъзи ҳолларда ёмғирли булутлар улкан тўлқин кўринишида бўлиши мумкин. Булутларнинг бу каби шакли атмосфера фронтининг чегарасида — чақмоқнинг олд чеккасида денгиз оқимига боғлиқ равишда ҳаво массаси таъсирида пайдо бўлади. Уларнинг табиати охирига қадар ўрганилмаган; гипотезалардан бирига кўра бу циклонларнинг спирал қисми, деб хабар беради National Geographic.
Бу каби булутларнинг яна бир номи — бўрон ёқаси: унинг ортида тартибсизликлар, тошқинлар ва чақмоқлар келади, ер устида эса атмосфера босимининг даражаси ўзгаради. Австралияда бу каби булутларнинг «морнинг глорй» тури учаб туради, унинг узунлиги 1000 километрга етиши мумкин.
Швециянинг Сконе провинциясида маҳаллий аҳоли бу турдаги булутларни ёмон кўради. Улар бу суратларни ижтимоий тармоқларга «Қиёмат кунининг булутлари» дея номлаб жойлаштиришган.
Изоҳ (0)