Коста-Рика президенти Луис Гильермо Солис мамлакат жанубида бетон заводи очилгани ҳақида гапираётганида арини ютиб юборди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Унинг оғзига ари кириб кетганига қарамасдан, давлат раҳбари ҳазиллашишга ўзида куч топа олди.
«Мен уни еб қўйдим. Мен арини еб қўйдим. Бундай иш ҳар куни ҳам бўлавермайди. Буни CNN’га юборинг. Соф оқсил!» — деди Солис, сўнг сув ичиб олиб, гапиришда давом этди.
Изоҳ (0)