Қуйидаги видео «Бразилия супермаркетидаги бир йигит» деб номланади. Унинг қаҳрамони қўлида бир дунё харидларни кўтарганча, бир маҳсулотни тушириб юборади. Шундан сўнг икки тепки билан маҳсулотни ҳавога кўтариб, яна халтага жойлаб қўяди, деб ёзади Meduza.
Бу воқеа ҳақиқатан ҳам Бразилияда бўлганми-йўқми, буни аниқ билмаймиз, бироқ Reddit’да айнан шундай деб ҳазил қилишмоқда. Форум фойдаланувчиларидан бири бу ҳаракатлар футбол усталари яшайдиган мамлакат учун одатий ҳол бўлса керак, деб тахмин қилди. Бошқалар эса харидор — эҳтимол, Бразилиядаги энг ёмон футболчи, нари борса футболни энди ўрганган одам, деб ҳазил қилди.
Изоҳ (0)