16 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида бешта йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида олти киши тан жароҳати олган ва бир киши вафот этган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти.
16 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1601 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 371 тасини қўпол турдаги, тўрттасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
16 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1452 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 865 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 587 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Изоҳ (0)