Европа Иттифоқи Google компаниясини бозордаги етакчилик мавқеини суистеъмол қилгани учун 1 миллиард евро миқдорида жаримага тортиши мумкин. Бу ҳақда The Financial Times ўз манбаларига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Яқин ҳафталар ичида Брюссель компанияни Google Shopping сервисини бошқаришда ўзининг онлайн-қидирув тизимидаги монополиясидан фойдаланишда айблаши мумкин.
Иш билан таниш икки манбанинг сўзларига кўра, талаб қилинадиган тўлов миқдори Intel компаниясига 2009 йилда солинган 1 миллиард евролик жаримадан юқорироқ бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан Европа Комиссияси ҳамда Google изоҳ беришдан бош тортди.
Жорий йилнинг март ойида Европа Иттифоқи Facebook, Google ҳамда Twitter’га улар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётгани учун жарима билан таҳдид қилган эди.
Изоҳ (0)