Apple корпорацияси аввал тахмин қилинганидек, Apple логотипи туширилган машиналарни эмас, балки ҳайдовчисиз бошқариш технологияларини ишлаб чиқишга диққатини жамлаган. Бу ҳақда Apple раҳбари Тим Кук Bloomberg нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади Forbes.
Агентлик таъкидлашича, бундай технологиялар жуда кўплаб турли мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
«Биз эътиборимизни автоном тизимларга қаратяпмиз. Бу биз жуда муҳим деб ҳисоблайдиган асосий технология», — деди у.
Тим Кукнинг фикрича, ушбу технология — сунъий интеллект соҳасидаги «барча лойиҳаларнинг онаси». «Эҳтимол, бу ушбу соҳада ишлаш мумкин бўлган энг мураккаб лойиҳалардан бири», — дея тан олди у.
Изоҳ (0)