Жорий йил 15 июндан эътиборан Евроиттифоқ ҳудудида роуминг учун тўловни бекор қилиш ҳақидаги қарор кучга кирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Энди тузилмага аъзо давлатлар фуқаролари Евроиттифоқ бўйлаб сафарлари давомида ўзлари яшайдиган мамлакатдаги тарифлар бўйича қўнғироқ қилиши, SMS алмашиши ва интернетдан фойдаланиши мумкин.
Еврокомиссия роуминг учун тўловни бекор қилиш режасини 2015 йил ёзида эълон қилганди. Бунинг учун зарур охирги қонунчилик ҳужжати шу йил апрель ойида қабул қилинди.
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер роуминг учун тўлов бекор қилинган қунни «тарихий сана» деб атади.
Изоҳ (0)