Калифорния университети аспиранти Жефф Боинг ўз диссертацияси доирасида шаҳарнинг кўчалар тармоғини кичик харита кўринишида тасвирлайдиган дастурни яратди, деб ёзади Afisha Daily.
Кўчалар тизими қандай жойлашганини ифодалаб бериши учун дастур шаҳарнинг бир квадрат миль (2,59 квадрат км) ҳудудини таҳлил қилиши зарур бўлади.
Талаба унинг харитаси турли шаҳарларда шаҳарлар тармоғи тузилишини таҳлил қилувчи усбанистика мутахассисларига ёрдам беради, деган фикрда. Ўз лойиҳасини яратиш учун Боинг Python дастурлаш тилидан фойдаланди ҳамда Аллан Жейкобснинг «Буюк кўчалар» китобидаги тасвирларга таянди.
Муаллиф таъкидлашича, кўчалар тизими шаҳарнинг турли қисмларида фарқли бўлиши мумкин. Шу сабабли у ўз тадқиқоти устида ишлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)