Янги синов — операция
Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг ўнинчи жанги олдидан қўлини жароҳатлаб олгани маълум қилинганди.Шунга қарамай, боксчи бир қўлига таяниб жанг қилишга қарор қилди ва тожикистонлик рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. «Оламспорт» нашрининг хабар қилишича, Эргашев АҚШга йўл олгунига қадар жароҳатланган қўлини операция қилдиради. Муолажанинг қачонга мўлжаллангани ва қаерда ўтишига ойдинлик киритилмаган.
Янги мураббий — Абел Санчес
Бунга қадар бўлган 10 та жангини Россияда ўтказган Шоҳжаҳон Эргашев АҚШдаги фаолияти давомида таниқли мураббий Абел Санчес билан ишлайди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.Санчес ўз вақтида қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкинни ҳам шуғуллантирган. Эндиликда у ўз маслаҳат ва тажрибасини ўзбекстонлик чарм қўлқоп устасига бериб боради.
Янги рақиб — Абел Рамос
Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги кейинги жангларини АҚШда ўтказиши ва унинг чиқишлари Showtime каналида намойиш этилиши хабар қилинганди. Энди эса 4 август куни боксчига ким рақиб бўлишига ойдинлик киритилди.Бунга қадар профессионал рингда 21 та жанг ўтказган Абел Рамос кетма-кет 10 та жангни нокаут билан якунлаган Эргашевга қарши курашиб кўради. 1991 йилда туғилган Рамос 17 та жангни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, яна 2 тасида рақиблари билан муросага рози бўлган. Мағлуб бўлган икки жангининг бирида нокаут қабул қилиб олган.
Изоҳ (0)