АҚШ президенти Дональд Трамп унга нисбатан Федерал қидирув бюроси бошлиғи Жеймс Комининг ишдан бўшатилиши муносабати билан тергов бошланганини тасдиқлади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Менга ФҚБ директорини ишдан бўшатишни буюрган одам ФҚБ директорини ишдан бўшатганим учун менга нисбатан тергов олиб бормоқда», — деб ёзди Трамп ва ушбу терговни жодугарлар овига ўхшатди.
I am being investigated for firing the FBI Director by the man who told me to fire the FBI Director! Witch Hunt
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) June 16, 2017
Изоҳ (0)