Тошкент вилояти ИИБ томонидан «Дарё»га маълум қилинишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи икки коллеж ўқувчиси қизиққонлик қилиб жанжаллашган ва бири иккинчисига пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Хабар берилишича, Бўстонлиқ туманида жорий йил 20 майда соат, тахминан, 12:00 да «Хондойлиқ» қишлоғида яшовчи, Бўстонлиқ Қишлоқ хўжалик ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Байрам Усмонов ўзаро жанжал оқибатида, «Хондойлиқ» қишлоғида яшовчи, Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Маҳмуд Охуновнинг ўнг томон бел соҳасига ош пичоғи билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан келтирилган исмлар ўзгартирилган.
Изоҳ (0)