Янгийўл туманида яшовчи 1948 йилда туғилган нафақахўр Барот Шоакбаров 9 июнда қўшниси 1958 йилда туғилган Зоирбек Толипов билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган. Барот Шоакбаров Зоирбек Толиповнинг чап кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Зоирбек Толипов олган тан жароҳати сабабли туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий муолажаларга қарамасдан, у ўша ерда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)