15 июнь, пайшанба куни Тошкентдаги «Наврўз» ресторанида бутун республикадан келган 1200 нафар дин арбоблари иштирокида ифтор бўлиб ўтди, деб ёзади «Uznews.uz».
Ифторда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ва таклиф этилган дин арбоблари қатнашди.
Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир 15 июнь куни Тошкентда ўтказилган анжумандан сўнг бўлиб ўтди.
Аввалроқ 15 июнь куни Ўзбекистон шаҳарларида ва туманларида мамлакат Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ифторлар уюштирилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)