Бектемир тумани ЙПХ масканида Damas автоуловида гиёҳванд модда олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди, деб хабар берди Тошент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Бектемир туманидаги ЙПХ масканида, Damas русумли автоулов кўздан кечирилганда, йўловчи муқаддам судланган Пётр Крившичнинг ёнида оғирлиги 343,53 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда қўп миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)