• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оналар фарзандларига қандай ўйинчоқ сотиб олган маъқул?

    Болалар ўйинчоғини кўрган ҳар қандай кишининг кўз олдида болалик даври гавдаланса, унга қараб қалбида олис болаликнинг беғубор даври ёдга тушиши ҳақиқат. Мавзудан чекинмаган ҳолда, бугун болалар ўйинчоқларини тўғри танлаш, сифатсиз маҳсулотга дуч келиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳамда бошқа қатор масалалар бўйича Тhе Маg журнали таҳририяти невропатолог Анна Прохорова билан суҳбатлашди.

    Анна Прохорова, кўплаб оналарни болалар ўйинчоқларини қаердан сотиб олган маъқул, деган савол ўйлантиришига нима дейсиз?

    — Ҳар қандай она аввало, болалар маҳсулотларини махсус дўконлардан харид қилиш лозимлигини унутмаслиги керак. Сертификацияланмаган маҳсулот баъзи нохушлик ёки кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса бу масалада, болалар ва уларнинг саломатлигига бееътибор бўлиш мумкин эмас.

    Ривожлантирувчи ўйинчоқлар сифатида нималарни маслаҳат брардингиз? Уларнинг болалар онги ва тафаккурига таъсири қандай? Болани дастлабки ёшиданоқ ривожлантириш учун қандай ўйинчоқлар ўйнатган маъқул?

    Боланинг фақат ақлий фаолиятини ривожлантиришга мўлжалланган ўйинчоқлар харид қилманг (баъзан, ўйинчоқларни ўйнаш керак, холос), улар гўдакнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний ривожланишига ижобий таъсир қилиши лозим. Энг кичик ёшдаги болаларга сезги органлари (кўриш, эшитиш, ҳид билаш) билан бирга кўзлар ва қўллар ҳаракатини машқ қилдирадиган ўйинчоқлар олган маъқул.

    Болаларга ўйинчоқ танлашнинг умумий қоидаси борми?

    Болалар ўйинчоқлари танлашнинг ўзига хос умумий қоидалари бор, албатта. Аввало, боланинг ёшига қараб ўйинчоқ танлай билиш керак.

    Биринчи навбатда, олмоқчи бўлаётган ўйинчоқни обдон кўздан кечиринг, ўрамидаги ёзувларни диққат билан ўқиб чиқинг. Шу ўринда, нималарга алоҳида эътибор қаратмоқ жоиз?

    Материал. Ўйинчоқ хавфсиз материалдан тайёрланган бўлиши керак. Табиий юнг ва дарахт пўстлоқларидан ясалган ўйинчоқларни харид қилманг. Бинобарин, табиий чармдан тайёрланган ўйинчоқлар 3 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди. Юмшоқ ўйинчоқлар тукларининг тўкилиб тушмаслиги учун пишиқлигига алоҳида эътибор қаратинг. Бундан ташқари, юмшоқ ўйинчоқлар туклари орасида турли бактериялар тўпланиши боис, улар вақт ўтиб инфекция манбаига айланиши ва болалар, айниқса, аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган гўдакларнинг ўйнаши маъқул эмаслигини унутманг.

    Шакл. Бола ўйнаётганда зарар етказмаслиги учун, ўйинчоқларнинг қиррали, учли ва кескир қисмлари бўлмаслигига эътибор беринг.

    Ранги имкон қадар табиий бўлсин. Биринчидан, табиий ранг боланинг реал ҳаёт тўғрисидаги тасаввурига зарар етказмайди, иккинчидан, нотабиий, ҳаддан зиёд ўткир ранглар болаларни қўрқитиши ва боз устига, таркибида заҳарли моддалар бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, қора ва ёрқин қизил рангли ўйинчоқларни бола яхши қабул қилмаслиги сабабли, уларни сотиб олманг. 4 ойликка қадар болалар сариқ, кейин тўқ сариқ (тўқ тилларанг) ва қизил, 6 ойликка келиб камалакнинг қарийб, барча рангларини ажрата бошлашини эътибордан қочирмаслик лозим.

    Ҳид. Ўйинчоқни дўкондаёқ ҳидлаб кўришдан уялманг. Ўйинчоқ ўткир ва нохуш ҳид таратмаслиги керак, акс ҳолда уни тайёрлашда заҳарли материал ва бўёқлардан фойдаланилган.

    Товуш. Ўйинчоқдан чиқадиган товуш болани қўрқитмаслиги, унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Ўйинчоқдан мусиқа тараладиган бўлса, сотиб олишдан олдин тинглаб кўринг. Мусиқа ҳаддан зиёд баланд, қўрқинчли бўлмасин. Овозини бошқариш имкониятларини кўздан кечиринг. Дарвоқе, пуфлаб чалинадиган ўйинчоқларнинг бола лаблари тегадиган қисми енгил дезинфекцияланувчи ва ўзига намликни шимиб олмайдиган материалдан тайёрланган бўлиши лозим.

    Ўйинчоқ деталлари. Ўйинчоқларнинг қаттиқ материаллар, масалан, металл, ёғоч ёки пластмассадан тайёрланган деталлари ўйинчоқнинг болалар тишлаши мумкин бўлган жойига ўрнатилмаслиги шарт. Ўйинчоқдан ажратиладиган қисмлар қиррали ва учли бўлмаслиги керак.

    Баъзи ота-оналар ўйинчоқ қутисида кўрсатилган ёш чегарасига эътибор бермайди. Шу тўғрими?

    Бола неча ёш бўлишидан қатъи назар, бехатарлигига ишонч ҳосил қилган ўйинчоқнигина ўйнашга беринг. Бола 3 ёшга кирмагунига қадар (баъзи ҳолларда уч ёшда ҳам болалар қўлига тушган нарсани оғзига олиб бориши мумкин), ичига ютиб юбориши ёки томоғига тиқилиб қолиши мумкин майда деталли ўйинчоқларни ўйнатманг. Ўйинчоқнинг пишиқлиги, бўяшда бехатар бўёқ ишлатилгани ва енгил ювилишига алоҳида эътибор беринг (болалар ўйинчоқларини тез-тез ювишни эса унутманг!) Ечиб олинадиган ёки яхши қотирилмаган деталли — ип-арқон, 15 сантиметрдан узун (ипга ўралашиб, бўғилиб қолиш хавфи) боғичли, пружина, тишчали ғилдиракли, илмоқ, ҳалқали, ўткир уч ёки қиррали, губкадан тайёрланган (юмшоққина губкани бола албатта чайнаб кўргиси келади), баланд овоз ёки шовқинли (100 дицибелл боланинг эшитиш қобилиятига салбий таъсир қилади), очиқ электр контактли, қизувчан элементли, батарея ўрнатиш жойи осон очиладиган ўйинчоқларни болага берманг. Ҳаво бериб шишириладиган пуфаклардан жуда эҳтиёт бўлинг, улар бола томоғига тиқилиб қолиши нохуш ҳолатга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

    Одатда, болаларга ўйинчоқларни ота-оналар танлайди, аммо боланинг ўйинчоқ танлашда ўзининг қарор қабул қилишига нима дейсиз? Бу вазиятни назорат қилиш ёки ўзаро маслаҳатлашиб бир қарорга келиш керакми ёхуд ўйинчоқни ота-она танлагани маъқулми?

    Ўйинчоқлар дўкони ҳар қандай ота-онанинг болалик ҳиссиётларини уйғотиб юбориши тайин! Агар боланинг ёши ўйинчоқ танлашга мос бўлса, унинг мазкур танловда иштироки фойдадан холи эмас. Бироқ, қайси ўйинчоқни харид қилиш борасида якуний қарорни ота-оналар қабул қилиши мақсадга мувофиқ.

    Кўпгина ота-оналар биринчи ўйинчоқларини ўзгача илиқлик билан хотирлашади. Илгари ўйинчоқ танлови ниҳоятда чекланган эди, бугун эса уларнинг санаб саноғига етиш қийин. Нима бўлганда ҳам, биринчи ўйинчоқ қандай бўлиши керак?

    Эмизикли болалар учун турли шақилдоқли ўйинчоқлар сотиб олишда, аввало, уларга қандай бўёқ ишлатилгани, турли рангларда бўяб ташланмагани ва 100 граммдан оғир бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Пишиқ-пухта шақилдоқ ўйинчоқ олишга ҳаракат қилинг. Айниқса, ичида қандайдир суюқлик қўлланган ўйинчоқларни болаларга беришда эҳтиёт бўлинг. Болалар оғзига солиши мумкин бўлган ўйинчоқлар енгил ювиладиган ва ўзига намлик шиммайдиган материалдан тайёрланган бўлиши лозим.

    Эътибор берганмисиз, бозорларимиз Хитойда тайёрланган камалак рангли ўйинчоқларга тўла. Ўзимиз ва болаларимизнинг саломатлигига зарар етказувчи бўёқлардан ҳимояланиш учун нималарга эътибор бериш лозим?

    Жуда оддий: фақат сертификатланган ўйинчоқ харид қилиш!

    Суҳбатимиз якунида – болаларни турли хавф-хатарлардан қандай ҳимоялаш кераклиги хусусида икки оғиз фикр билдирсангиз.

    Энг аввало, харид қилгунингизга қадар йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. Унда албатта қуйидаги ахборотлар берилган бўлиши лозим:

    • — ўйинчоқни катталар йиғиши ва ўрнатиши (болалар йиғиб-ўрнатиши мумкин бўлмаган ўйинчоқлар учун);
    • — нотўғри ўрнатилган деталларининг болаларга хавф туғдириши мумкинлиги (сирғалиб тушишга мўлжалланган, осма арғимчоқли, халқа, трапецияли, арқонли ва шунга ўхшаш ўйинчоқлар);
    • — ўйинчоқдан фойдаланиш ва эҳтиёткорлик шартлари;
    • — эҳтиёткорлик шартларига амал қилмаслик бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкинлиги;
    • —ўйинчоқнинг 3 ёшгача болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланиш лозимлиги;
    • — ўйинчоқ асосий элементларини мунтазам текшириб туриш (осмалари, мустаҳкамлагичлари, тортмалари ва ҳ.к.);
    • — ўйинчоқдан фойдаланишда йиқилиш ёки урилиб кетиш оқибатида болага зарар етмаслиги учун, фойдаланишда эҳтиёт бўлиш;
    • — ҳимоя воситалари: шлем, қўлқоп, тирсак ва тиззани ҳимояловчи (ғилдиракли конькилар ва ғилдиракли тахталарда учишда) мосламалардан фойдаланиш борасида кўрсатмалар.
    • Ўйинчоқдан бехатар фойдаланиш қоидаларига алоҳида эътибор бериш керак. Масалан: «3 ёшгача болаларнинг ўйнаши мумкин эмас» – 3 ёшгача болаларнинг ўйнаши тақиқланган ўйинчоқлар;
    • «Диққат! Фақат катталар назорати остида фойдаланилсин» — болаларнинг ўзи фойдаланиши хавф туғдирадиган ўйинчоқлар;
    • «Эҳтиёт бўлинг! Ўралашиб қолмаслиги учун, бола тураётган маҳал ўйинчоқни ечиб, олиб қўйинг!» — бешик, беланчак, болалар каравоти ёки аравачасига ўрнатиладиган осма ўйинчоқлар.

    Реклама ҳуқуқи асосида!

    16.06.2017, 14:38   Изоҳ (0)   16270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танишларини Малайзияда фоҳишалик қилиши учун олиб кетмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

    16.06.2017, 14:38

    Шавкат Мирзиёев Учтепада ташкил этиладиган технопарк лойиҳаси билан танишди

    16.06.2017, 14:28

    Абдулазиз Комилов Ирландиянинг янги тайинланган элчиси Эдриан Макдэйдни қабул қилди

    16.06.2017, 14:13

    Шавкат Мирзиёев тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш зарурлигини таъкидлади

    16.06.2017, 13:57

    Фарзандларини бало-қазодан сақлаш учун тақинчоқларини фирибгарга олдириб қўйган аёл милицияга ёлғон хабар берди

    16.06.2017, 13:32

    Тошкент шаҳар ИИББ терговчи ва суриштирувчиларни ишга қабул қилади

    16.06.2017, 13:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШ билан савдо алоқасини тиклаш учун рақамли хизматлар солиғидан воз кечди

    Дунё | 30 июн, 17:20

    UzAutoMotors даромади кескин камайди

    Ўзбекистон | 30 июн, 17:07

    Қримда ҳарбий техникани суратга олган икки россиялик қўлга олинди

    Дунё | 30 июн, 17:00

    Шавкат Мирзиёев ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:59

    Деновда ЙТҲга учраган суд раиси 5 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:55

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Болливуд актрисаси Шефали Жаривала “ёшартирувчи” укол олганидан сўнг вафот этди

    Лайфстайл | 30 июн, 16:50

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзлар берилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:41

    Хитой Япониядан денгиз маҳсулотларини сотиб олишни тиклайди

    Дунё | 30 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.