15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида Хитойга давлат ташрифи давомида олий даражада эришилган Ўзбекистон—Хитой келишувларини амалга ошириш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)