АҚШ Давлат котиби Россия Нидерландия ва Франциядаги сайловларга аралашган деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Сенатдаги муҳокамалар чоғида шу ҳақдаги тегишли саволга жавоб берар экан, Рекс Тиллерсон «Ҳа, аралашган ҳисоблайман», деди.
Шунингдек, Давлат департаменти раҳбари сенаторлардан бирининг Россия НАТО заифлашувидан манфаатдорлиги ҳақидаги фикрига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Bloomberg агентлиги АҚШдаги президент сайлови чоғида Россия 39 штатга киберҳужум уюштирганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)