Виргиния штатининг Александрия шаҳрида (АҚШ пойтахти Вашингтондан 11 километр жанубда) юз берган отишма оқибатида бир неча киши яраланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Яраланганлар орасида республикачи-конгрессмен Стив Скелиз ва бир неча конгрессменларнинг ёрдамчилари бор. ABC News’нинг ёзишича, конгрессменнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Жабрланувчиларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас, қурбонлар ҳақида ахборот берилмаяпти.
Отишмани бир киши уюштирган; баъзи маълумотларга кўра, у ярим автомат милтиқ билан қуролланган бўлган. У 50 дан зиёд ўқ узган ва кўп ўтмай қўлга олинган.
Ҳодиса Конгресс аъзолари иштирокидаги хайрия бейсбол учрашувига тайёргарлик вақтида юз берган. Fox News ахборотига кўра, ўт очишдан аввал ўқотар майдонда кимлар ўйнаётганига қизиқиб, «Демократларми ё республикачилар?», деб сўраб олган.
BREAKING: Rep. Steve Scalise shot in attack at Virginia baseball field during a Congressional baseball practice. Listen now News 96.5 WDBO. pic.twitter.com/E5ebEkwzi8
— WDBO (@WDBONews) June 14, 2017
Изоҳ (0)