13 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди. Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг истеъфога чиқарилган ҳокими ҳақида танқидий фикрлар билдирди.
2. Ўзбекистон дунёнинг энг тез ўсаётган иқтисодиётлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон рўйхатда Эфиопия ва Непал орасидан жой олган.
3. Ўзбекистон мобил операторлари алоқа сифатининг ёмонлиги туфайли жаримага тортилди. Жумладан, кўрсатилаётган интернет хизматлари сифатининг пастлиги алоҳида қайд этилган.
4. Бухорода Мир Араб олий мадрасасига асос солинди. Мадраса ректори вазифасини бажарувчи этиб илгари бу ерда хизмат қилган Жобир Элов тайинланди.
5. Ўзбекистон миллий термаси Эронга қарши икки учрашувда дарвоза томон нечта аниқ зарба берди? Жавоб — битта суратда.
Изоҳ (0)