Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўз уйининг ҳовлисида қонунга хилоф равишда опий кўкнори гиёҳвандлик воситасини экиб етиштирган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 10 июнь куни, тахминан соат 09:30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори—2017» тадбири давомида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида Аброр Рахматуллаев уйининг ҳовлисида қонунга хилоф равишда 1070 туп опий кўкнори гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)