Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов БМТ бош котибининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги ОИВ/ОИТС масалалари бўйича махсус элчиси Мишель Казачкин билан учрашди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
БМТ бош котибининг махсус элчиси соғлиқни сақлаш соҳасида қисқа вақт ичида эришилган натижаларни юқори баҳолаб, бунда соҳада қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат ҳам мазкур вазифаларга нисбатан кучли сиёсий мажбурият кўрсатаётганини эътироф этди.
Шунингдек, у соҳани ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорларнинг амалий аҳамиятини юқори баҳолаб, унда халқ манфаати, инсон саломатлигини сақлаш устувор мақсад сифатида қўйилганини алоҳида қайд этди.
Учрашув давомида икки томон ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)