13 июнь куни Ашхобод шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш раислигида юқори даражадаги «Марказий Осиё – БМТ» мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
БМТ бош котиби ва Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ делегациялари раҳбарлари томонидан Марказий Осиёда Қўшма ҳаракатлар режаси (ҚҲР) амалга ошириш муҳокама қилинди ва ҚҲРнинг истиқболли йўналишлари белгиланди. Мазкур Режа БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини минтақа даражасида татбиқ қилинаётган шу турдаги дастлабки ҳужжат ҳисобланади.
Учрашув сўнгида Якуний декларация қабул қилинди.
Изоҳ (0)