Косметика воситаларисиз ҳам юзни мукаммал кўринишга келтириш мумкин. Бунинг учун баъзи усулларни билишнинг ўзи кифоя.
Биз сиз учун мукаммал кўринишга эга бўлишга ёрдам берувчи бир неча маслаҳатларни тўпладик.
Тиниқ рангли юз
Юз рангини соғлом қилишда мойчечакли чой ёрдам беради. Бу элексирни тайёрлаш учун бир ош қошиқ мойчечак гуллари ва бир пиёла қайноқ сув керак бўлади. Чойни дамланг ва 30 дақиқа термосда қолдиринг.
Кейин сузиб олинг, бироз совитинг ва 1 чой қошиқ асал солинг. Бу ичимликни ҳар куни эрталаб оч қоринга шошилмасдан ичинг. Икки ҳафта ичида юзингиз териси жуда чиройли бўлади.
Сепкиллар ва пигмент доғларига қарши кураш
Сепкиллар ва доғларни кетказишда қайноқ сувга майдалаб солинган петрушка яхши самара беради. Дамламани ярим соат тиндириб қўйинг ва сузиб олинг. Бир кунда 3 маҳал юзингизга суринг.
Лимон шарбати ва аччиқ чой ҳам сепкиллардан тез қутулишга ёрдам беради. Бу аралашма ёрдамида юзингизни бир кунда 2 маҳал артинг.
Теридаги тошмаларни ва қичишишларни йўқотамиз
Алоэ шарбатидан тайёрланган лосьон юз терисидаги ҳар хил тошмаларни ва безовталикни тез бартараф қилади. Уни тайёрлаш учун 100 грамм алоэ шарбати билан 3 ош қошиқ қайнаган сув ва 3 ош қошиқ спиртни аралаштиринг.
Юз терисини бу лосьон билан ҳар куни артинг, 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювинг ва намлантирувчи крем суринг.
Қуруқшаб қолган лабларни парваришлаймиз
Бундай муаммони бартараф этишда қаймоқ ва сабзи шарбатидан (бир хил миқдорда арарлаштирилган) тайёрланган ниқоб ёрдам беради. Ниқобни лабларингизга суринг ва 7 дақиқадан кейин ювиб ташланг.
Манба: «Lady.mail.ru»
Изоҳ (0)