Anadolu агентлиги хабарида келтирилган пармадастанинг (дрель) ёши деярли саккиз минг йилга тенг, деб хабар берди «Вести Кавказа».
Археологлар ушбу топилмани Бурса вилоятининг шимоли-ғарбида жойлашган Актопраклик қўрғонида олиб борган қазиш ишлари вақтида топган. Ушбу қурилма унчалик катта бўлмаган таёқдан иборат бўлиб, унинг бош қисмига кремнийли тош тешиш жараёнини ошириши учун ўқ кўринишида ишланган ва арқон ёрдамида қотирилган. Кремний табиатдаги энг қаттиқ ва мустаҳкам тош ҳисобланади.
Истанбул университетининг археология факультети ходими ва Актопракликдаги қазиш ишларига бошчилик қилган профессор Нажми Карулнинг сўзларига кўра, бу каби тошларнинг айрим турлари замонавий пармалаш ва бурғулаш ишларида ҳам фойдаланилади.
Олимларнинг аниқлашича, бу қурилмадан турли зеб-зийнат буюмларини яратишда фойдаланилган.
Изоҳ (0)