Андаман денгизида Мьянма қуролли кучларининг Y-8 ҳарбий-транспорт самолёти йўловчиларини қидириш-қутқариш операцияси чоғида топилган жасадлар сони 59 тага етди, деб ёзади «ТАСС».
Xinhua агентлиги маълумотларига кўра, айни пайтгача қутқарувчилар сувдан 26 эркак, 23 аёл ва тўққиз боланинг жасадларини чиқариб олган, яна бир кишининг жасади идентификациялангани йўқ. Қидирув операцияси Мьянманинг жанубий қирғоқларида олиб борилмоқда, унга республика ҲДКнинг тўққизта кемаси, авиация ва маҳаллий балиқчилар жалб қилинган.
Самолёт бортида 108 киши — ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари бўлган. Йўловчиларнинг 70 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлиб, уларнинг 15 нафари болалар эди. Экипаж 14 кишидан иборат бўлган.
Y-8 самолёти 7 июнь куни мамлакат жанубидаги Танинтайи вилоятидаги Мей шаҳридан ҳавога кўтарилиб, Янгон томон парвоз қилаётган эди. Самолёт бўлаклари денгиздан топилган.
Изоҳ (0)