Қатарнинг Ҳамад порти БАА ўрнига Уммон султонлигидан келаётган юкларни қабул қила бошлади. 5 июнь куни қатор араб мамлакатлари қатори БАА ҳам Қатар билан муносабатларини узганидан сўнг мамлакат шундай чора кўришга мажбур бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
12 июнь куни Қатарга Уммоннинг Соҳар портидан илк юк партияси етиб келди. Шунингдек, бу мақсадларда султонликнинг Салала портидан фойдаланилмоқда.
Илгари йирик юк кемалари Дубайнинг Жабал Али портига кириб, сўнг кичик тоннали кемаларга тақсимланар ва Қатар портига етказилар эди.
Изоҳ (0)