Хитой АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Филиппиндаги аксилтеррор операциялар ўтказилишида иштирок этишини маъқуллайди. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Лу Кан маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз халқаро ҳамжамият вакиллари Филиппин ҳукумати манфаатлари, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилган ҳолда Манилага амалий кўмак беришини маъқуллаймиз. Президент Родриго Дутерте раҳбарлиги остида Филиппин ҳукумати ички барқарорликни тиклай олишига ишончимиз комил», — деди Лу Кан.
Олдинроқ Associated Press агентлиги АҚШ ҲДКнинг P-3 Orion жосус самолётлари Филиппин ҳарбийларининг «Маutе» гуруҳига қарши операцияларида сафарбар этилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)