Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида илк бор набираларини тилга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.
Стоун суҳбатни Россия президентининг оиласига бурди ва ундан набираларини нечоғли яхши кўришини сўради. Путин уларни яхши кўриши, бироқ набиралари билан ўйнаш учун кўп вақт ажратолмаслигини билдирди.
Шу пайтгача Россия президенти набиралари ҳақида ошкора гапирмаганди. Унинг икки нафар қизи борлиги маълум.
Эслатиб ўтамиз, Оливер Стоуннинг «Путин билан интервью» номли 4 қисмли фильми АҚШда 12 июндан бошлаб намойиш этилади.
Изоҳ (0)