10 июнь, шанба куни Тошкентда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги янги марказий эко боғ очилади, деб ёзади UZ24. У пойтахт марказидаги эски ҳайвонот боғи ўрнида жойлашган.
Боғда югуриш ва велосипед йўлаклари, пляж волейболи учун майдон, бадминтон майдони қурилган, тренажёрлар ўрнатилган. Шунингдек, у ерда қаҳвахона очилади, кўл марказидаги оролчада эса тўй фотосессияларини ўтказиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)