Андижонда оилавий ҳамда кўп тармоқли поликлиникаларга махсус жиҳозланган 25 та Damas автомашинаси топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Андижон шаҳридаги 8 та оилавий поликлиника, туман ва шаҳарлардаги 17 та кўп тармоқли марказий поликлиникага Damas русумли махсус жиҳозланган замонавий амбуланс автомашиналари Президент совғаси сифатида топширилди.
—Тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самара бермоқда, — дейди Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника мудираси Муҳаррам Раҳмонова. — Тақдим этилган янги автомобиллар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Изоҳ (0)