Миробод ИИБ ходимлари 7 июнь, чоршанба куни соат 24:00 атрофида туман ҳудудида Даврон Рихсиевни (исм-фамилиялар ўзгартирилган) далилий ашё билан қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
У Абдураҳмон Ҳакимовга тегишли бўлган Nexia 2 салонидан жами 375 минг сўм пулни ўғрилаб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида тунги хизматни олиб бораётган ходимлар томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)