Чилонзор тумани ҳудудида «Nokia 222» телефонини ўғрилаб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати.
2017 йилнинг 5 июнь куни тахминан соат 22:00 ларда, Чилонзор тумани ҳудудида Шерзод Файзуллаев исмли шахс (исмлар ўзгартирилган) қўнғироқ қилиб олиш учун Акмал Ҳамидовнинг »Nokia 222» телефонини олган ва қочиб кетган.
Ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, тунги хизматни олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми (ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-тарож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)