• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Остонада Ҳиндистон бош вазири билан учрашди

    Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг Остона саммити доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Давлат раҳбари Ҳиндистон Бош вазирини ШҲТ саммитида Ҳиндистоннинг мазкур халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилинаётгани муносабати билан табриклади.

    Шавкат Мирзиёев мазкур учрашув Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2016 йил Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

    Нарендра Моди Ўзбекистон Ҳиндистонни ШҲТга аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги таклифни қатъий қўллаб-қувватлаб келгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Ушбу тарихий воқеа ўзаро серқирра шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, хавфсизликни таъминлаш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратишини қайд этди.

    Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан яна бир бор табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ишончга асосланган алоқалар бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.

    Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Айниқса, сиёсий мулоқотга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Томонлар бундан буён ҳам олий ва юксак даражадаги алоқаларни фаол ривожлантириш, мунтазам сиёсий маслаҳатлар ўтказиш, халқаро тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

    Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилар экан, 2016 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 15 фоиз ўсиб, 366 миллион АҚШ долларини ташкил қилгани таъкидланди. Бироқ бу кўрсаткич икки давлат имкониятларини тўлиқ акс эттирмайди. Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш учун улкан салоҳиятга эга.

    «Навоий» эркин иқтисодий зонасида «Минда» компанияси билан автомобиллар бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш, «Новафарм» ва «Ультра Хелс Кеар» компаниялари билан Сурхондарё вилоятида дори-дармонлар ва Тошкент вилоятида инъекция препаратлари ишлаб чиқарадиган замонавий корхоналарнинг бунёд этилиши икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликка мисол бўла олади.

    Биргаликда дастурий маҳсулотлар яратиш ва телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотлар, пилла ва чармни чуқур қайта ишлаш, экспорт учун тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, автомобиль эҳтиёт қисмлари, электротехника маҳсулотлари, маиший кимё товарлари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқариш каби соҳаларда истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон Ҳиндистоннинг фарамацевтика соҳасида бой тажрибасини инобатга олиб, ушбу йўналишда узоқ муддатли ҳамкорликни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

    09.06.2017, 12:01   Изоҳ (0)   9202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик мутахассислар Ҳиндистонда Бобур меросини ўрганмоқда

    09.06.2017, 11:55

    Тошкентда отлиқ отряд 2017 йилнинг охиригача ўз фаолиятини бошлайди. Отлар эса Москвадан олиб келинади

    09.06.2017, 11:33

    Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари баёнот берди

    09.06.2017, 11:17

    Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Алмазбек Атамбоев билан учрашди

    09.06.2017, 10:47

    Юнусобод туманида фоҳишахона ёпилди

    09.06.2017, 10:41

    Ucell ва Beeline норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли равишда бузиб келгани аниқланди

    09.06.2017, 10:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.