Эрон пойтахти Теҳронда террорчиларнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди, улардан 13 нафарининг шахси аниқланди. Бу ҳақда ISNA агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Аёллар либосидаги тўрт киши 7 июнь, чоршанба куни Эрон парламенти биносида ўт очди, кейинроқ ҳужум қилганлардан бири ўзини портлатиб юборди. Шунингдек, Имом Хумайний мақбарасига ҳам ҳужум уюштирилди. Бу ерда ҳужум қилганларнинг бири ўзини портлатиб юборди. Мақбарада икки киши қўлга олинди.
«Ҳалок бўлганлар 17 нафарга етди. 13 қурбоннинг шахси аниқланди, қолганларнинг шахсини таниш жараёни давом этмоқда», — деди Эрон суд-тиббий экспертиза бошқармаси раҳбари Аҳмад Шожаий.Унинг сўзларига кўра, қурбонлар орасида бир аёл ҳам бор.
Изоҳ (0)