Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теҳрондаги терактлар муносабати билан йўллаган ҳамдардлигини «зиддиятли» деб баҳолади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Оқ уйнинг зиддиятли баёноти ва Сенат санкциялари эронликлар АҚШ мижозлари қўллаб-қувватлайдиган террорчилик билан курашаётганда янгради. Эрон халқи АҚШнинг бундай дўстлик изҳорини рад этади», — дейилади вазир Twitter’даги саҳифасида қолдирган ёзувда.
АҚШ президенти ўзининг ҳамдардлигида Эрон терроризмнинг ҳомийси ва қурбони эканлигини билдирганди.
«Терроризмни қўллаб-қувватлайдиган давлатлар ўзлари илгари сурадиган ёвузлик қурбонига ҳам айланиши мумкин», — таъкидлади Трамп.
Изоҳ (0)