8 июнь, пайшанба куни муддатидан олдинги парламент сайловлари бошланди. Маҳаллий вақт билан 7:00 да (Тошкент вақти билан 11:00) бутун мамлакат бўйлаб 40 мингдан ортиқ сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сайловчи сифатида рўйхатдан ўтган 46,4 миллион британиялик 22:00 гача овоз бериши мумкин. Шундан сўнг етакчи телеканаллар экзитполлар натижасини эълон қилади, тун бўйи овозлар ҳисоб-китоб қилинади. Якуний натижалар эса 9 июнь, жума куни эрталаб маълум бўлади.
Сайлов натижларидан келиб чиқиб 650 депутатдан иборат Вакиллар палатасининг янги таркиби аниқланади. Депутатлар мандатларининг ярмидан ортиғига эга бўлган партия ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини қўлга киритади.
Тереза Мэй бошчилигидаги ҳукмрон Консерватив партия яна 5 йил давомида ҳокимият устида қолиш-қолмаслиги мазкур сайлов жараёнининг энг қизиқ жиҳати ҳисобланади.
Изоҳ (0)