Қозоғистон шу йил кузида Ўзбекистонга мунтазам автобуслар қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазири Женис Қосимбек парламент йиғилишидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Today.kz».
«Икки дават ўртасида узоқ вақт мунтазам автобус қатнови бўлмаган. Ҳозир Ўзбекистон чегарасигача боргач, йўловчилар тушиб қолиб, чегарани пиёда кесиб ўтади ва у томонда транспортга чиқади. Бугунги кунда темир йўл ва автомобиль қатновлари йўлга қўйилди. Кузга келиб мунтазам автобус қатновларини ҳам очиш режалаштирилган», — деди Женис Қосимбек.
Вазирга кўра, яқин йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 5 миллиард долларга етиши мумкин.
Изоҳ (0)