Миллий матбуот марказида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Анжуманда Ўзбекистонда табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, фойдали қазилмаларни излаш, қидириш ва чамалаш ишларини олиб боришда янги технологиялар ёрдамида геология-қидирув ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.
Маълумотларга кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тўртта янги минерал ўғит кони очилган. Улардан учтаси фосфорит, биттаси калий тузи конидир.
Қўмита бошқарма бошлиғи Қодиржон Мингбоевнинг сўзларига кўра, 2016 йили хорижий инвесторларга қаттиқ фойдали қазилма конлари қаторида ўзлаштиришга тайёр бўлган учта минерал ўғит кони таклиф этилган.
Изоҳ (0)