Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЖЧ—2018 саралаш босқичининг 8-туридан ўрин олган учрашувда Австралия термаси Аделаида шаҳрида Саудия Арабистонини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Мазкур беллашув Австралиянинг Конфедерациялар кубогидаги иштироки инобатга олиниб, қолган учрашувлардан олдинроқ бўлиб ўтди. Унда саудияликлар икки марта ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ учинчи аниқ зарбага жавоб қайтара олмади.

Мазкур ғалабасидан сўнг Австралия термаси очколари сонини 16 тага етказиб, Саудия ва Япония билан тенглашиб олди. Кунчиқар юрт термаси ўзиб кетиш учун 13 июнь куни Ироқдан камида 1 очко олиши керак бўлади.

Саудия ва Австралия термаларининг биринчи тўқнашувида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Маълумот учун, Конфедерациялар кубогига Осиё қитъаси чемпиони сифатида йўл олган Австралия ўз гуруҳида Камерун, Чили ва Германия термаларига қарши кураш олиб боради.

ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 8-тур 8 июнь, пайшанба

Австралия — Саудия Арабистони 3:2

Голлар: Томи Юрич, 7 (1:0). Салим Ал-Довсарий, 23 (1:1). Томи Юрич, 36 (2:1). Муҳаммад Аш-Шаҳлавий, 45+2 (2:2). Томас Рогич, 64 (3:2).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақа миқдори оширилади
Маҳаллий
Учта идорадан уч хил муносабат: Қурилиш вазирлиги ташкилотлари ютиб олган 85 та шубҳали тендер ҳақида
Дунё
Россияда ўзбекистонлик йигитни поезд босиб кетди