Остона шаҳрида 5—7 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг нуфузли делегациялари 8 июнь куни Остоно шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига тайёргалик жараёнининг амалий жиҳатдан кўриб чиқди.
Саммитнинг якуний ҳужжатлари, жумладан, Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга кириши билан боғлиқ ҳужжатларни келишиб олишди.
Изоҳ (0)